<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><hymn_number>85</hymn_number>
<title>Инсон қилиб Q85</title>
<lyrics>[V1]
 // Инсон қилиб келтирдинг бу ёруғ оламингга,
 Шукур қилиб яшайман, берган ҳар бир кунингга. //
 Куч бер, қувват бер Тангрим доғ тегизмай Номингга,
 Ўткинчи бу дунёда қўлла мени илоҳим.
 Куч бер, қувват бер Тангрим доғ тегизмай Номингга,
 Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.

[V2]
 // Эмгаклаган боладек талпинаман бағрингга,
 Имон бергин Отажон, сабот бергин сабримга. //
 Умид билан яшайман учрамай деб қаҳрингга,
 Муборак юзларингни кўрай мен ҳам илоҳим.
 Умид билан яшайман учрамай деб қаҳрингга,
 Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.

[V3]
 // Билмадим ҳали қанча синовлар кутар мени,
 Олдинда нималар бор, не домлар ютар мени? //
 Лек юрагимда сақлаб олқишлай Тангрим Сени,
 Енгиб ўтай барчасин қувват бергин илоҳим.
 Лек юрагимда сақлаб олқишлай Тангрим Сени,
 Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.

[V4]
 // Ёлғончи шайтон билан кетаётгандим қочиб,
 Хочда тўкдинг қонингни руҳий кўзларим очиб. //
 Кутардим мени о Тангрим йўлларингга гул сочиб,
 Жон-у таним, руҳимни қўлингга ол илоҳим.
 Кутардим мени о Тангрим йўлларингга гул сочиб,
 Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.
 Қувват бергин илоҳим, қувват бергин Худойим,
 Икки дунё бахтидан инъом этгин Худойим.</lyrics>
</song>